Испания терма жамоасини бошқаришга номзодлар маълум бўлди
June 13, 2018, 12:47 p.m. 7076

Испания қироллиги футбол федерацияси «Реал»га ўтиб кетадиган терма жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги ўрнини эгаллайдиган мутахассисни излаш ишларини бошлаб юборди.

Sport.es хабарига кўра, ҳозирча икки нафар номзод кўриб чиқилмоқда – «Барселона» собиқ бош мураббийи Луис Энрике ва «Малага» собиқ устози Мичел.

Федерация спорт директори Фернандо Йерро кўпроқ Луис Энрике вариантини маъқулламоқда. Бироқ, ташкилот раҳбари Луис Рубиалес Мичелни тайинлашни истаяпти.