Испания терма жамоаси Лопетеги қўл остида бирор марта ютқазмади
June 13, 2018, 5:55 p.m. 2135

Испания терма жамоаси бош мураббий Хулен Лопетеги қўл остида умуман мағлубиятга учрамаган, деб хабар беради Gracenote.

Жамоа 20та ўйин ўтказган бўлса, 14 марта ғалаба қозониб, 6 марта дуранг ўйнаган. Лопетеги жамоани 2016 йилда Висенте дель Боскедан кейин қабул қилиб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» билан шартнома имзолагани учун Хулен Лопетеги 13 июнь куни Испания терма жамоасидан истеъфога чиқарилди.