Инфантино яна ФИФА президенти бўлмоқчи
June 13, 2018, 10:17 p.m. 3609

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2019 йилда ўтказиладиган ташкилот раҳбари сайловида ўз номзодини қўяди. Бу ҳақда у ФИФА конгрессида эълон қилди.

«Икки йил олдин мени сайлаган ФИФА аъзоларига хабар қилмоқчиман. 2019 йил 5 июль куни Парижда ўтказиладиган сайловда ўз номзодимни қўяман», – деб Инфантино сўзларини келтирмоқда «Чемпионат.ру».

48 ёшли швейцариялик 2016 йил февраль ойида ФИФА президенти сайловида ғалаба қозонган эди. У коррупция можароси туфайли истеъфога чиққан ватандоши Зепп Блаттер ўрнини эгаллади.