Инфантино Лопетеги истеъфосига изоҳ берди
June 13, 2018, 7:16 p.m. 9362

ФИФА президенти Жанни Инфантино Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги истеъфосига изоҳ берди.

«Юз берган воқеанинг сабаблари тўғрисида тасаввурга эга эмасман. Бу ҳақда конгрессдан сўнг хабар топдим. Трансферлар регламенти фақат футболчиларга тааллуқли, мураббийларга эмас. Вазият жуда қизиқ. 

Ишончим комил, бу воқеа кўп муҳокама қилинади, айниқса Испанияда. Нима юз берганини билмайман. Менимча мураббий ҳам, жамоа ҳам бу қарорни қабул қилишдан олдин, яхшилаб ўйлаб кўришган. 

Лопетеги – зўр мураббий, унга «Реал»да омад тилаймиз. Испания терма жамоаси учун жаҳон чемпионатини бундай бошлаш - жуда ғалати ҳолат. Бир пайтлар Италия ҳам шундай муаммога дуч келиб, кейин жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган эди» - деди Инфантино.