Инфантино: «2016 йилда ФИФА клиник ўлик эди»
June 13, 2018, 1:05 p.m. 2688

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2016 йилдан бери олиб бораётган фаолияти натижаларига тўхталди.

«Икки йил ўтгач, баъзи хулосаларни қилиб олишимиз мумкин. 2016 йилда ФИФА ташкилот сифатида клиник ўлик эди. Ҳозир у яшаяпти ва гулламоқда, унинг келажак ҳақидаги аниқ тасаввури бор.  

Мен дастур асосида сайландим, уни барчамиз биргаликда амалга оширишга уриниб кўрдик. Бугунги кунда ФИФА соппа-соғ деб айтишим мумкин», — деди Инфантино.