Фабрегас: «Энди Испания термасидан чақирув олсам керак»
June 13, 2018, 6:50 p.m. 8633

Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Сеск Фабрегас англиялик телеэксперт Гари Линекернинг Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги истеъфосига билдирган изоҳига жавоб берди.

«Оҳ, зўр. Энди Фабрегаснинг эксперт сифатидаги илк кўрсатувида муҳокама қилиш учун мавзу топилди», – деб ёзган эди Линекер твиттер саҳифасида.

«Шошманглар, балки энди терма жамоадан чақирув олсам керак!» – деб жавоб берди футболчи.

Аввалроқ, Фабрегаснинг жаҳон чемпионати пайтида ВВС телеканалида эксперт бўлиб ишлаши маълум бўлган эди. Чунки, футболчи Испания терма жамоасининг мундиалга йўл оладиган таркибига киритилмади. Бугун эса Лопетеги истеъфога чиқарилди.