«Атлетико» жиддий трансфер ҳақида эълон қилди
June 13, 2018, 9:19 a.m. 18159

«Атлетико» «Монако» билан франциялик ярим ҳимоячи Тома Лемар трансфери бўйича келишувга эришилганини эълон қилди.

Яқин вақтлар ичида клублар келишувнинг барча жиҳатларини маълум қилишлари кутилмоқда.

Мадридликлар трансфер суммасини ошкор этишмаяпти, аммо бундан олдинги хабарларда ушбу 21 футболчи трансфери клубга 65 миллион еврога айланиши айтилганди.

Ҳозирда Лемар Франция терма жамоаси билан 2018 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Қайд этиш керакки, Лемарнинг трансфер қилиниши жамоа етакчиси Антуан Гризманн «Барселона»га ўтиб кетиш фикридан қайтиб, «Атлетико»да қолишга қарор қилишига сабаб бўлди.