Аллегри нега «Реал» таклифидан воз кечганини тушунтирди
June 13, 2018, 11:17 p.m. 9390

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри нега «Реал» клубини бошқаришни истамаганини айтди.

«Мен Флорентино Перес билан гаплашдим ва унга «Ювентус» раҳбари Андреа Аньеллига клубда қолишни ваъда қилганимни тушунтирдим. Таклиф учун «Реал» раҳбарига миннатдорчилик билдираман», — деб Аллегри сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни «Реал» Хулен Лопетеги бош мураббий бўлишини эълон қилган эди.