Зидан Франция термаси бош мураббийлиги ҳақида гапирди
June 12, 2018, 8:43 a.m. 6455

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланиши ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

«Энг асосийси - Франция терма жамоасини қўллаб-қувватлаш. Мен миллий терма жамоани қабул қилиб олиш ҳақида ўйлаганим йўқ.

Мен шунчаки дам олиш учун танаффус олдим. Барчамиз терма жамоамиз иккинчи маротаба жаҳон чемпионига айланишини хоҳлаймиз», - дея Зиданнинг сўзларини келтиради L'Equipe.