Суперлигада 15-турнинг яна 4та ўйини бўлиб ўтади
June 12, 2018, 5:41 p.m. 1890

Бугун Суперлигада 15-тур ўйинлари давом эттирилади. Кун доирасидан 4та ўйин ўрин олган бўлиб, “Бухоро” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилади. “Насаф” эса “Металлург” меҳмони бўлади. Шунингдек, мухлислар “Нефтчи” – “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” – ОКМК баҳсларига гувоҳ бўлишади. 

 12 июнь (сешанба)

19:32 “БУХОРО” – “БУНЁДКОР”
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳмонов, К. Расулов.
Назоратчи – Д. Роман.
Комиссар – Б. Намозов.
“Бухоро” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилади. Мазкур жамоалар ҳозирга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 21 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 17 тасида “қалдирғочлар” ғалаба қозонишган. “Бухоро” эса фақат битта баҳсда “Бунёдкор”ни мағлуб этган. Яна 3 та беллашув дуранг билан тугаган.  Тўплар нисбати – 9:52.  

19:11 “МЕТАЛЛУРГ” – “НАСАФ”
Ҳакамлар: Х. Рўзиев, А. Буров, К. Середа, А. Худойберганов.
Назоратчи – А. Попов.
Комиссар – М. Саидқосимов.
Бекободда “Металлург” Қаршининг “Насаф” жамоаси билан баҳс олиб боради. Ушбу икки клуб ҳозиргача 41 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Бугунги мезбонлар 10 та, меҳмонлар эса 26 та ўйинда зафар қучишган. 5 та учрашув эса дуранг билан якунланган. Бекободлик футболчилар “Насаф” дарвозасига 32 марта гол киритишган. Қаршиликлар эса рақиб дарвозасини 70 марта аниқ нишонга олишган. 

19:11 “ЛОКОМОТИВ” – ОКМК
Ҳакамлар: Ш. Қосимов, О. Абдувасилов, С. Шоюсупов, Э. Турсунов.
Назоратчи – С. Эрматов.
Комиссар – Ш. Ражабов.
“Локомотив” ва ОКМК жамоалари эса миллий чемпионатларимиз доирасида 19 та ўйин ўтказишган. Ўйинларнинг 12 тасида “Локомотив”, 4 тасида ОКМК ғалабага эришган. Яна 3 та баҳс дуранг билан ниҳоясига етган. Ўзаро учрашувлардаги тўплар нисбати 42:22ни ташкил қилмоқда. 

19:03 “НЕФТЧИ” – “ПАХТАКОР”
Ҳакамлар: В. Коваленко, Р. Серазетдинов, А. Усмонов, Д. Жалимов.
Назоратчи – О. Дачев.
Комиссар – Ж. Раҳматуллаев. 
“Пахтакор” эса Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлади. Ушбу икки жамоа қарама-қаршиликлари тарихи мустақил Ўзбекистон чемпионатлари доирасида 1992 йилдан бошланади. Ҳозирга қадар “Нефтчи” ва “Пахтакор” 53 марта тўқнаш келишган. “Нефтчи” 20 та баҳсни ўз фойдасига ҳал этган бўлса, “Пахтакор” 25 та ўйинда ғолиб чиққан. 8 та ўйинда эса ғолиб аниқланмаган – дуранг.  Тўплар нисбати – 66:90.