Сери учун гранд клублар даъвогар
June 12, 2018, 11:03 a.m. 3768

Жан-Микаэль Сери «Ницца»ни тарк этиши мумкин.

Sky Sports хабарига кўра, «Челси», «Арсенал» ва «Манчестер Сити» клублари Кот-д′Ивуар терма жамоаси футболчисига жиддий қизиқиш билдиришда давом этишмоқда.

Серининг «Челси» сафига ўтиши жамоанинг кейинги мавсумдаги мураббийи ким бўлишига боғлиқ бўлади.

«Арсенал» томонидан «Ницца» футболчисига қизиқиш билдирилаётгани Лондон клубидаги менежерлик лавозимини эгаллаган Раул Санльеи билан боғлиқ, бир йил муқаддам у «Барселона»далигида Серини каталонияликлар клубига олиб келмоқчи бўлганди.

«Ницца»га бироз аввалроқ Патрик Виейра бош мураббий этиб тайинланди. У«Манчестер Сити» билан қалин алоқаларга эга ва у Серини айнан шу клубга ўтишига ёрдам қилиши мумкин.

Ушбу футболчининг трансфер қиймати 35 миллион фунтга баҳоланган.