«Наполи» янги футболчиси трансферини эълон қилди
June 12, 2018, 11:14 a.m. 3834

Италиялик ярим ҳимоячи Симоне Верди «Наполи» футболчисига айланди.

«Наполи» Марек Ҳамшикка ўринбосар бўлиши кутилаётган ушбу футболчини «Болонья»дан сотиб олди ва у билан 5 йиллик шартнома имзолади.

«Хуш келибсан, Симоне!» – дея ёзган президенти Аурелио Де Лаурентис ўз твиттерида.

Верди ўтган мавсумда А Серияда 34 учрашув ўтказиб, 10 гол урган ва 10 голга узатма берган.