«МЮ» Германия чемпионатидан ҳимоячи олмоқчи
June 12, 2018, 3:56 p.m. 2512

«Аугсбург» ҳимоячиси Филипп Макс ёзда «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин.

Daily Star хабарига кўра, инглизлар клуби ушбу 24 ёшли германиялик футболчи учун 40 миллион евро тўламоқчи.

Якунланган мавсумда Макс барча турнирлар доирасидаги 34 учрашувда майдонга тушган ва 2 гол уриб, 13 голга узатма берган.