«Манчестер Юнайтед» ёзда «Бавария» билан ўйнайди
June 12, 2018, 12:24 p.m. 3251

«Манчестер Юнайтед» «Бавария» билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Жамоалар 5 август куни «Альянц-Арена» стадионида учрашади.

«Манчестер Юнайтед» Премьер-лигада ўтган мавсумни 81 очко билан иккинчи ўринда якунлади. Биринчи ўринни «Манчестер Сити» (100) эгаллади.

«Бавария» 2017/18 йилги мавсумда Бундеслиганинг 28 карра чемпионига айланди. Мюнхенликлар жамоаси 84 очко тўплаган ва иккинчи ўриндаги «Шальке»ни 21 очкога ортда қолдирган.