Лопетеги – «Барселона»да ўйнаган, бироқ «Реал»ни бошқарадиган бешинчи мураббий
June 12, 2018, 11:09 p.m. 6832

Хулен Лопетеги «Реал» тарихида аввал «Барселона»да ўйнаган бешинчи мураббийдир, деб хабар беради Marca. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания терма жамоаси бош мураббийи жаҳон чемпионатидан сўнг, «Реал»ни қўлга олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Унгача «Реал»ни «Барселона»нинг қуйидаги собиқ футболчилари бошқарган: Франсиско Бру, Эктор Скароне, Энрике Фернандес ва Берндт Шустер.