Коутиньони туғилган куни билан «шафқатсизларча» табриклашди
June 12, 2018, 8:50 p.m. 11470

Бразилия терма жамоаси яримҳимоячиси Фелипе Коутиньо 12 июнь куни 26 ёшга тўлди.

«Барселона»нинг юлдуз футболчиси терма жамоа машғулотида «бераҳмларча» табрик олди. Унга жамоадошлари томонидан товуқ тухумлари отилди ва устидан ун сепилди. Қувноқ бразилияликлар шу тарзда Коутиньо туғилган кунини нишонлашди.