Клюйвертнинг ўғли «Рома»да
June 12, 2018, 11:08 a.m. 3473

Жастин Клюйверт Нидерландиянинг «Аякс» клубидан Италиянинг «Рома» клубига ўтди.

Патрик Клюйвертнинг 19 ёшли ўғли «Аякс» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Итальян нашрлари хабарига кўра, ушбу трансфер қиймати 20 миллион еврони ташкил этган.

Кичик Клюверт якунланган мавсумда Нидерландия чемпионатида 30 учрашув ўтказган ва 10 гол урган.