Испания терма жамоаси мураббийи «Реал»га ўтиши мумкин
June 12, 2018, 7:31 p.m. 3756

«Реал» клуби раҳбарияти Зинедин Зидан ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассисни изламоқда.

Ok Diario журналисти Эдуардо Инда хабарига кўра, мадридликлар Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги хизматига қизиқиш билдирмоқда.

«Реал» директорлари кенгаши ҳозирча бир қарорга келолмаяпти, чунки ҳеч бир номзод уларни қониқтирмаяпти. Энди улар Лопетегини кузатмоқда ва унинг натижалари қандай бўлишини кутмоқда.

«Реал» етакчилари Лопетегининг келишига қарши эмас. Агар Испания терма жамоаси мундиалда гуруҳдан чиқолмаса, Лопетеги терма жамоада қолмайди» - деб Инда сўзларини келтирмоқда Tribalfootball.