«Арсенал» яна бир трансфер бўйича келишувга эришди
June 12, 2018, 2:37 p.m. 9733

«Арсенал» ва «Сампдория» ярим ҳимоячи Лукас Торрейра трансфери бўйича келишувга эришди.

Calciomercato хабарига кўра, Лондон клуби ушбу футболчи учун 25 млн евро тўлашга тайёр. Футболчининг шартномасида айнан шунча миқдордаги маблағ кўрсатилган. «Канонирлар» ҳозирча ушбу 22 ёшли уругвайлик футболчининг агенти билан келишмаган. 

Бундан аввалроқ Торрейрага «Наполи» томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Неаполликлар уни  «Манчестер Сити»га ўтиб кетаётган Жоржиньога ўринбосар сифатида кўришмоқда.

2017/18 йилги мавсумда уругвайлик ярим ҳимоячи «Сампдория» сафида А Сериянинг 36 учрашувида майдонга тушган ва 4 гол урган.