«Арсенал» уругвайлик футболчи олади
June 12, 2018, 10:07 p.m. 2422

«Сампдория» ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Sport Mediaset нашри хабарига кўра, «Арсенал» генуяликлар жамоаси билан ушбу футболчи трансфери бўйича келишувга эришган. «Сампдория» ушбу футболчи учун 30 миллион евролик бадал пули белгилаб қўйган, аммо лондонликлар Торрейра трансферини тезлаштириш учун 5 миллион евро кўпроқ тўлайди. 

Энди «Арсенал» 22 ёшли ушбу уругвайлик футболчи билан шахсий шартнома бўйича келишиб олиши керак.