Жерар Деулофеу «Барселона»га қайтмайди
June 11, 2018, 11:40 a.m. 3530

Трансфер ҳуқуқи «Барселона»га тегишли бўлган "Уотфорд" яримҳимоячиси Жерар Деулофеу Англия клубида қоладиган бўлди.

Sport хабарига кўра, инглизлар уни Каталония клубидан 13 миллион еврога сотиб олиш ҳақида келишувга эришдилар.

Ўтган мавсумда Деулофеу бир неча клубларда ижарада ўйнаб, яна «Барселона»га қайтган эди. Аммо футболчи Эрнесто Вальверде жамоасида ўйнаб кетолмади ва қишда «Уотфорд»га ижарага бериб юборилди. Энди у инглиз клубининг тўлақонли аъзосига айланади.