Виейра «Ницца»га бош мураббий бўлди
June 11, 2018, 10:28 p.m. 917

«Ницца» янги бош мураббий номини эълон қилди.

Клубни «Нью-Йорк Сити»нинг эндиликда собиқ устози Патрик Виейра бошқаради.

Ҳозирча ушбу 41 ёшли мутахассис билан шартноманинг молиявий жиҳатлари ошкор этилмаган.

L’Equipe хабарига кўра, томонлар 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришишган.

«Ницца» бош мураббийлигида Виейра бироз аввалроқ Дортмунднинг «Боруссия»сига кетган Люсьен Фавр ўрнини эгаллади.