Трансфер занжири: «Атлетико» «Монако» футболчисини олса, Гризманнни «Барса»га сотади
June 11, 2018, 5:11 p.m. 6034

Самюэль Грансир «Труа»дан «Монако»га 3 миллион евро эвазига трансфер бўлади.

Ушбу 21 ёшли франциялик футболчининг келиши Тома Лемар «Атлетико»га йўл олишига замин яратади.

Ўз навбатида Лемарни олган мадридликлар Антуан Гризманни «Барселона»га сотиши мумкин бўлади.

Бундан аввалроқ «Монако» Лемар учун 80 миллион евро талаб қилаётгани маълум бўлганди.