Сергей Лушчан: «Сўғдиёна»да катта ўзгаришлар бўлади»
June 11, 2018, 11:28 p.m. 2724

Суперлига 15-туридан ўрин олган «Қизилқум» - «Сўғдиёна» (2:0) ўйинидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан ўз фикрларини айтди.

«Бугун ҳақли равишда  мағлуб бўлдик. Майдонда фақат бир жамоа футбол ўйнади. Рақиблар вазиятлардан унумли фойдаланди. 2та хатомиз ўтказилган голга айланди. Жамоа бугун футбол намойиш этмади. Қайсидир вазиятларни имконият деб ҳам бўлмайди. Яқинда трансфер ойнаси очилади ва жамоада катта ўзгаришларни амалга оширамиз» -деди Сергей Лушчан.

Эслатиб ўтамиз, «Сўғдиёна» Суперлигада 12 очко билан 11-ўринда бормоқда.