Сенегал ўртоқлик ўйинида Жанубий Кореяни мағлуб этди
June 11, 2018, 9:38 p.m. 2096

Сенегал ва Жанубий Корея терма жамоалари жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида ўртоқлик ўйинини ўтказишди.

Австриянинг Грёдинг шаҳрида ўтган ўйин африкаликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

67-дақиқада Ен Гвон Ким ўз дарвозасини ишғол қилган бўлса, сўнгги дақиқада Мусса Конате пенальтини аниқ амалга оширди.

Ўртоқлик ўйини
11 июнь
Сенегал - Жанубий Корея - 2:0
Голлар:
Ким (67 автогол), Конате (90 пен)