Патрик Виейра Франция клубига бош мураббий бўлади
June 11, 2018, 12:40 p.m. 2323

«Арсенал» ва «Манчестер Сити» клубларининг собиқ футболчиси, франциялик мутахассис Патрик Виейра «Нью-Йорк Сити» клубини тарк этади ва «Ницца» бош мураббийи бўлади.

Бу ҳақда «Манчестер Сити» клуби сайти хабар бермоқда.

2010 йили Вийера «Ман Сити»га футболчи сифатида ўтган, кейинчалик клубнинг элчиси ва ёшлар жамоаси устози бўлган эди. 2016 йили эса «Нью-Йорк Сити» клубига бош мураббий қилиб тайинланди.

Виейра «Ницца»да «Боруссия» Д клубига ўтиб кетган Люсьен Фавр ўрнини эгаллайди.