Неймар ўз вақтида «Шахтёр»га ўтиб кетиши мумкин эди
June 11, 2018, 12:08 p.m. 4978

«Пари Сен-Жермен» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ўз вақтида Украина чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин эди, унга Донецкнинг «Шахтёр» клуби қизиқиш билдирган.

UOL маълумотларига кўра, «кончилар» тўққиз йил муқаддам «Сантос» билан истеъдодли форварднинг трансфери бўйича музокаралар олиб борган бўлиб, улар муваффақиятсиз якунланган. Таъкидланишича, бразилияликларнинг молиявий талаблари клублар ўртасидаги асосий тушунмовчиликка айланган.

2013 йилда Неймар «Барселона»га 88,2 млн евро эвазига ўтди. 2017 йилнинг ёзида эса «ПСЖ» сафига келиб қўшилди, Париж жамоаси бразилиялик трансфери учун 222 млн евро тўлади.

Ҳужумчи якунига етган мавсумда 30 учрашув ўтказиб, уларда 28та тўп киритди ҳамда 17та голли узатмага муаллифлик қилди.