«Манчестер Юнайтед» Мбаппе трансферини амалга оширмоқчи
June 11, 2018, 12:47 p.m. 8007

«Манчестер Юнайтед» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш ҳаракатини бошлаган. 

Испания матбуоти хабарига кўра, парижликларнинг 19 ёшли футболчиси учун «қизил иблислар» 270 миллион евро беришга тайёр. Бундан ташқари, битимга ҳужумчи Антони Марсиални ҳам қўшиб бериш орқали, унинг трансфер нархини бироз пасайишига ҳам эришиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Килиан Мбаппени «Монако» клубидан 180 миллион еврога харид қилган эди.