«Ман Сити» «Ювентус» футболчиси учун 100 миллион евро бермоқчи
June 11, 2018, 10:17 a.m. 8710

«Ювентус»нинг ўнг қанот вингери Дуглас Коста «Манчестер Сити» қизиқишлари доирасига тушган.

Premium Sport HD хабарига кўра, «шаҳарликлар» жамоаси ушбу 27 бразилиялик футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.

«Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Коста билан «Бавария»да бирга ишлаган.

Ўтган мавсумда «Ювентус» ушбу футболчини мюнхенликлар клубидан 40 млн евро эвазига харид қилганди.

Костанинг трансферидан тушадиган маблағни туринликлар «Лацио»дан Сергей Милинкович-Савич ва «Фиорентина»дан Федерико Кьезани трансфер қилиш учун сарфлашни режалаштирган.

Бундан олдинроқ, «Ман Сити» «Лестер»дан Риёз Маҳрезни 75 млн фунт эвазига харид қилмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.