Исроиллик аёл жаҳон чемпионати туфайли, эри билан судлашмоқчи
June 11, 2018, 2:38 p.m. 6549

Исроиллик аёл Россияда бошланадиган жаҳон чемпионати туфайли эрини судга бермоқчи, деб ёзади маҳаллий «Маарив» газетаси. 

У турмуш ўртоғининг жаҳон чемпионати ўйинларини томоша қилиш учун 4та телевизор сотиб олганидан қаттиқ норози бўлган. 

Аёл уйининг «шовқинли эркаклар клуби»га айланишини истамаяпти ва жаҳон чемпионати пайтида эрига ота-онасининг уйига кўчиб ўтишни таклиф қилган. Аммо эркак бунга рози бўлмай, агар ўйинлардан завқ олишига ҳалал берса, аёлнинг бошини телевизорлардан бири билан мажақлаш таҳдидини қилган. 

Ўз навбатида аёл агар ортиқча телевизорлар уйидан ғойиб бўлмаса, эрини судга бермоқчи.