«Интер» Наингголан трансферини келишиб олди
June 11, 2018, 10:24 a.m. 2652

«Рома» яримҳимоячиси Ража Наингголан «Интер»га ўтишга яқин.

Tuttosport хабарига кўра, 30 ёшли футболчининг трансфери учун миланликлар 29 миллион евро тўлайди. Футболчининг маоши йилига 4,5 миллион еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, битимга «Интер» ёшлар жамоаси яримҳимоячиси Николо Дзаньоло ҳам қўшиб берилади.

«Нерадзурри» бош мураббийи Лучано Спаллетти шахсан Наингголан трансферини уюштириб берган. Ҳар иккаласи ҳам аввалроқ «Рома»да бирга ишлаган эди.