Гвардиола «Манчестер Сити»дан уч нафар футболчи трансферини талаб қилди
June 11, 2018, 11:03 a.m. 11506

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб раҳбариятидан 1 ҳафта ичида уч нафар футболчи трансферини расмийлаштиришни талаб қилди.

Испания матбуоти хабарига кўра, «шаҳарликлар» устози яримҳимоячилар Юлиан Вайгль («Боруссия» Дортмунд) ва Фабиан Руис («Бетис»), шунингдек, ҳужумчи Риёз Маҳрезни («Лестер») тезроқ жамоаси таркибида кўришни истаяпти.

Айни пайтда, «Сити» учала футболчи бўйича ҳам музокараларни ўтказмоқда.