Франция президенти Бензема термага чақирилмаганига изоҳ берди
June 11, 2018, 9:47 a.m. 13009

Франция президенти Эммануэль Макрон Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема Франция терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун таркибига киритилмаганига изоҳ берди.

«Мен Франция термаси бош мураббийи эмас, балки республика президентиман. Мен футболни яхши кўраман ва ўз фикримни билдиришим мумкин, бироқ жамоага Дидье Дешам жавобгардир, ҳамда мен унга ишонаман. Бензема Испанияда ва Чемпионлар лигасида ўзини яхши кўрсатаётганига ҳеч ким қарши фикр билдира олмайди. Аммо, баъзида шундай бўладики, ҳатто энг истеъдодли ўйинчи ҳам жамоадаги муҳитга зарар етказиши мумкин», - дея Макроннинг сўзларини келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, Бензема Франция миллий термасидан 2015 йилда ярим ҳимоячи Матьё Вальбуэнани шантаж қилгани учун четлаштирилганди.