«Бавария» раҳбари Левандовскининг келажаги ҳақида гапирди
June 11, 2018, 12:11 p.m. 4232

«Бавария» раҳбарияти ҳужумчи Роберт Левандовски ёзда 200 миллион евро эвазига сотиб юборилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Бу уйдирма. Роберт сотилмайди ва келаси мавсумни таркибимизда ўтказади. Бу ҳақда кўп маротаба айтилган», – деди «Бавария» президенти Ули Ҳёнесс.

Аввалроқ, футболчининг агенти Пини Захави мижозининг «Бавария»да қолмаслигини ва ўзига янги жамоа излаётганини, унга «Манчестер Сити», «Челси» ва «ПСЖ» клублари қизиқиш билдираётганини айтган эди.

29 ёшли польшалик тўпурарнинг «Бавария» билан имзолаган шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.