«Зенит» Жирков билан шартномани узайтирди
June 10, 2018, 12:48 a.m. 1320

«Зенит» клуби яримҳимоячи Юрий Жирков билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

Янги меҳнат битимига кўра, 34 ёшли футболчи 2019 йил ёзигача Санкт-Петербург клубида қоладиган бўлди.

Жирков «Зенит» таркибида 2016 йилдан бери тўп тепади. Шу пайтгача у 67та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган. Футболчи жамоа билан мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.