Месси: «Барселона»га ЕЧЛ чемпионлиги учун Гризманндек футболчи керак
June 10, 2018, 6:02 p.m. 11551

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клубнинг трансфер сиёсати ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

– «Барселона»га бу ёзда қандай янги футболчилар керак?

– Мен ким билан шартнома имзолашни белгилайдиган одам эмасман. Бу иш билан шуғулланувчи одамлар бор. Ўтган мавсум яхши ўтди. Биз фақат 3 ўйинда мағлуб бўлдик.

– Гризманн клубга керакми?

– Унинг трансфери клубнинг асосий мақсадими, ёки йўқми, билмайман. Билганим, биз Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишимиз учун дунёнинг энг яхши футболчиларини олишимиз керак. Гризманн эса шундай футболчи.

Агар клуб уни трансфер қилса, бу жуда ажойиб бўларди. Аммо мен режалар ҳақида аниқ билмайман. Буни тегишли одамлар, масалан мураббий Эрнесто Вальверде ҳал қилади.

Мен айтишим мумкинки, Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун кучли футболчиларга эга бўлишимиз керак», –деган футболчи.