«Манчестер Сити» Маҳрез трансферини ҳал қилди
June 10, 2018, 9:44 a.m. 7261

«Лестер» ярим ҳимоячиси Риёз Маҳрез фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши ойдинлашмоқда.

Mirror хабарига кўра, жазоирлик 27 ёшли футболчи учун «шаҳарликлар» 75 миллион фунт тўлашга тайёр. Эндиликда «Ман Сити» агент билан комиссион ажратма миқдорини ҳал қилиб олиши қолган.

Параллел равишда «Лестер» «Ман Сити» билан вингер Патрик Робертс трансфери бўйича музокара олиб бормоқда. Ушбу ёш футболчи кейинги 3 мавсумни «Селтик»да ижара асосида ўтказганди. Агар Маҳрез Манчестерга келса, унинг ўрнига Робертс йўл олади.

Бундан ташқари, «Ман Сити» «Наполи» ҳавбеки Жоржиньо учун 40 миллион фунт таклиф қилган, итальянлар клуби эса ушбу футболчиси учун 60 миллион фунт сўрамоқда.