Германиялик мухлислар Эрдўған туфайли Гундўғанга ҳуштакбозлик қилишди
June 10, 2018, 11:44 a.m. 6657

Германия терма жамоаси мухлислари Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви (2:1) вақтида Илкай Гундўғанга қарши акция ўтказишди.

Леверкузенда ўтказилган ўртоқлик учрашувидан олдиноқ, чигалёзди машқлари ўтказилаётган вақтда футболчига норозиликларини изҳор этишди, кейин у ўйин вақтида, майдонга тушганида тўп билан ҳаракатлана бошлаши билан ҳуштакбозликлар қилинди.

Гундўған Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашувидан кейин танқидларга учрай бошлаганди.