Франция президенти Зиданнинг истеъфосига муносабат билдирди
June 10, 2018, 9:21 p.m. 9011

Франция президенти Эммануэль Макрон ватандоши Зинедин Зиданнинг "Реал Мадрид"дан кетишига муносабат билдирди. Бу ҳақда TF1 маълум қилди. 

"Мен Зизунинг "Реал"дан кетишидан ҳайрон бўлмадим. Бу ақлли қарор", – деди Макрон. 

45 ёшли Зидан 2016-2018 йиллар орасида "Реал"ни бошқарди. Жамоа унинг қўл остида умумий ҳисобда 9та совринни қўлга киритди.