Фекирнинг «Ливерпуль»га трансфери охирги дақиқаларда барбод бўлди
June 10, 2018, 3:30 p.m. 10795

Набиль Фекирнинг «Лион»дан «Ливерпуль»га ўтиши охирги дақиқаларда амалга ошмай қолган.

Ушбу ярим ҳимоячи мерсисайдликлар жамоаси аъзоси айланиш арафасида турганди. L’Équipe маълумотига кўра, Фекир «Ливерпуль»да ўзига рақам ҳам танлаб улгурганди.

Шанба куни «Лион» ушбу футболчисининг инглиз клубига трансфери амалга ошмагани ҳақида расман маълум қилди.

«Ливерпуль»да ушбу футболчи 2015 йил ёзида олган жароҳатидан қай даражада тиклангани бўйича шубҳалар пайдо бўлган. Мерсисайдликлар клубининг қарорига тиббий текширув натижалари омил бўлган.