Тарихда илк маротаба ер остида футбол ўйналди
June 9, 2018, noon 4802

8 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида тарихда илк маротаба ер остида футбол ўйналди, деб хабар бермоқда «Чемпионат.ру».

Мисли кўрилмаган воқеа «Международная» метро станциясида, 65 метр чуқурликда юз берди. Унда Петербург метрополитени раҳбарияти ва Россия терма жамоаси мухлислари иштирок этишди. Ўйин тез орада старт оладиган жаҳон чемпионатига бағишланди ва мухлисларнинг 8:6 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Бу баҳс «Футбол табиатнинг тўртта унсурида» лойиҳасининг биринчи босқичи бўлди. Унинг мақсади - футболни ерда, ҳавода, сувда ва ер остида ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб бериш, серқирралигини намойиш қилишдир.