Салоҳ фаолиятидаги энг ёмон воқеани эслади
June 9, 2018, 11:54 a.m. 10971

«Ливерпуль» клуби ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятидаги энг ёмон ҳодиса ва жаҳон чемпионатидаги имкониятлар ҳақида гапирди.

«Чемпионлар Лигаси финалида жароҳат олиб, майдонни тарк этишим – фаолиятимдаги энг ёмон воқеадир. Ҳаёлимга жаҳон чемпионатини ўтказиб юборсам керак деган фикр келаверди. Бундан даҳшатга тушдим.

Мисрнинг жаҳон чемпионатига йўл олгани, худди Испаниянинг жаҳон чемпиони бўлганига ўхшашдир» - деди футболчи.

Аввалроқ, Миср терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Салоҳнинг ЖЧ-2018 илк ўйинигача жароҳатдан тикланиб олишини айтган эди.