Россия кубогида ғалаба қозонган «Тосно» фаолиятини якунлади
June 9, 2018, 5:45 p.m. 3417

Россиянинг «Тосно» клуби ўз фаолиятини якунлади ва тугатилди. 

Бу ҳақда FortGroup компанияси раҳбари Максим Левченко хабар берди.

«Афсуски, «Тосно» клубининг қисқа ва ёрқин тарихи якунига етмоқда. 5 йил олдин бу лойиҳани бошлаганимизда, тадбиркорларнинг ҳамкорлиги ва ҳукумат вакилларининг қизиқишидан умидвор эдик. Энди эса клуб харажатларини FortGroup компанияси кўтаролмай қолди. «Тосно» қисқа вақт ичида Премьер-лигага чиқди ва Россия кубогини қўлга киритди. Энди у тугатилади», – деб ёзди у фейсбук саҳифасида.

Энди «Тосно» барча ходимлари ва футболчилари билан якуний ҳисоб-китоб ишларини амалга оширади. Эслатиб ўтамиз, клуб шарафини ўзбекистонлик футболчи Вагиз Галиулин ҳам ҳимоя қилган эди.