Роналду Испания солиқ хизматига 20 млн евро тўлайди
June 9, 2018, 5:34 p.m. 3491

Мадриднинг «Реал» клуби португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания солиқ хизмати билан жарима миқдорини камайтириш ҳақида келишиб олишга муваффақ бўлди. 

El Confidencial нашри маълумотига кўра, футболчи жиноий ишнинг ёпилиши учун 18-20 млн евро атрофида маблағ тўлайди. Бунга қадар солиқ хизмати ундан 28 млн евро талаб қилаётганди.

Аввалроқ, Криштиану Роналдуни жамоа раҳбарияти томонидан таклиф этилган яхшиланган шартнома шартлари қониқтирмагани хабар қилинганди.