"ПСЖ" ЕЧЛдан четлатилмайди
June 9, 2018, 1:29 a.m. 4546

УЕФА молиявий фэйр-плейни бузганлик эҳтимоли бўлган "ПСЖ"га оид ҳолатни ўрганмоқда. 

УЕФА ҳозирда эҳтимолий санкцияларни муҳокама қилмоқда ва сўнгги қарор кейинги ҳафтада чиқарилади. 

Парижликлар бошқа топ-клублар уларга нисбатан қаттиқ жазо тайинланишини истаётган бўлишига қарамай, УЕФА уларнинг фикрини эътиборга олмайди, деб умид қилишмоқда. 

Клуб Чемпионлар Лигасидан четлатилмайди, бироқ унга мусобақа учун 21 нафаргача ўйинчи эълон қилиш ва катта харажатлар қилиш чеклови ўрнатилиши мумкин.