Пике Испания қиролига арз қилди
June 9, 2018, 1:31 p.m. 16166

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике Испания қироли Филипп VI билан бўлган суҳбатда, Барселонадаги уйини ўғри уриб кетганидан шикоят қилди.

Жиноят содир бўлган пайтда, футболчи Германиянинг Кёльн шаҳрида, турмуш ўртоғи Шакиранинг концертида эди.

Унинг гапига кўра, полиция ҳозирча жиноятчиларни ушламаган, чунки, улар бармоқ изларини қолдиришмаган. Унинг уйидан қимматбаҳо соатлар, заргарлик буюмлари ўмариб кетилган. Ўғрилар чақмоқ чақиб, момоқалдироқ гумбурлаётган пайтдан фойдаланиб, унинг уйига кириб олишган.