Неймар «Реал»дан бир йил сабр қилишни сўради
June 9, 2018, 4:56 p.m. 8165

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Реал» клубига ўтишга тайёр.

AS хабарига кўра, бразилиялик футболчи Мадридга кўчиб ўтишга рози, аммо «ПСЖ» уни қўйиб юбормаслигини жуда яхши тушунмоқда.

Неймар бу ҳақда «Реал» вакиллари билан бўлган учрашувда таъкидлаган ва яна бир йил кутиб туришни илтимос қилган. Футболчи айни пайтда парижликлар раҳбарияти билан низога боришни истамаяпти ва келаси йил ёзда «Реал»га ўтиши осонроқ бўлади деб ҳисобламоқда.