Моуриньо «Реал»га қайтиши мумкин
June 9, 2018, 11:27 a.m. 9172

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо яна «Реал» клубини бошқариши мумкин.

Испания матбуоти хабарига кўра, Қироллик клуби раҳбарияти португалиялик мутахассисни бош мураббийликка номзодлар рўйхатига киритган.

Эслатиб ўтамиз, 55 ёшли Моуриньо 2010-2013 йилларда «Реал» клубида ишлаган эди.