«Милан» ва «Монако» ҳужумчиларини алмаштиради
June 9, 2018, 10:38 a.m. 4928

«Милан» ва «Монако» клублари ҳужумчиларини алмаштиришга яқин, деб таъкидламоқда Mediaset Premium.

«Россонери» сафига тажрибали Радамель Фалькао қўшилади, «монегасклар» эса ёш иқтидор Андре Сильвани ижарага олишади.

Ўтган мавсумда 32 ёшли Фалькао «Монако» сафида 36та ўйин ўтказиб, 24та гол урган бўлса, 22 ёшли Андре Силва «Милан» таркибидаги 40та ўйинда 10та гол урди.