Луи ван Гаал футболга қайтмоқда
June 9, 2018, 8:38 p.m. 6718

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ бош мураббийи Луи ван Гаал футболга қайтаётганини эълон қилди.

«Кўплаб таклифларни олдим ва улардан бирини танладим. У менга жуда мос. Бу лавозимда яна ғалабаларни қўлга кирита оламан» - деб 66 ёшли мутахассис сўзларини келтирмоқда RTL late night. 

Эслатиб ўтамиз, ван Гаалнинг сўнгги иш жойи 2014-2016 йилларда «Манчестер Юнайтед» клуби бўлган эди. Мутахассис қўл остида жамоа 2015/16 мавсумида Англия Кубогини қўлга киритди.